1

Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган футболчилармиз тақдирланди (фото)

СПОРТ 29.10.2022, 18:15
Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган футболчилармиз тақдирланди (фото)

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Туркияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, 3-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди. 
Учрашувда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов жамоанинг мундиалда қайд этган натижаларига тўхталиб, мусобақа давомида жамоамиз Колумбия, Италия, Испания каби жамоаларни мағлуб этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов жамоанинг кўрсатган ўйини таҳсинга сазовор эканлигини айтиб, футболчиларни самимий табриклади. 

Бундан ташқари, ЎФА биринчи вице-президенти фаолиятини мураббий сифатида давом эттириш истагида бўлган терма жамоа вакилларига ЎФА томонидан мураббийлик курсларида бепул ўқиш имконияти тақдим этилиши маълум қилинди. 

Учрашув якунида Ўзбекистон ампутанлар терма жамоасининг 3 нафар фахрий аъзосига "Ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони тақдим этилди. Тадбир якунида терма жамоанинг барча аъзолари ЎФА белгиси ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Ойбек Шукуров

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1