АсосийDunyo

Британия ташқи ишлар вазири Россияни очлик ёқасида турган минтақаларга ғалла етказиб беришга чақирди

'Британия ташқи ишлар вазири Россияни очлик ёқасида турган минтақаларга ғалла етказиб беришга чақирди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қора денгиз дон ташаббуси глобал озиқ-овқат хавфсизлигининг калитидир -  дейди Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли. Бу ҳақда британиялик вазир 29 октабрь куни кечқурун твиттердаги саҳифасида ёзган.

Россияни дунёнинг очлик ёқасида турган ёки ҳозирданоқ унга дучор бўлган минтақаларига ғалла етказиб бериш имкониятини таъминлашга чақирди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қора денгиз дон ташаббуси глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Россияга бутун дунё бўйлаб очликдан азият чекаётган одамларга дон етказиб беришга рухсат бериш керак”, — деди Жеймс Клеверли ўз баёнотида.

Россия Мудофаа вазирлиги аннексия қилинган Севастополдаги Қора денгиз ҳарбий флотига уюштирилган ҳужум муносабати билан Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга мўлжалланган келишувдаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилган эди.

    Бошқа янгиликлар