АсосийJamiyat

Ўзбекистонда энг кўп маош оладиган соҳа вакиллари маълум қилинди

'Ўзбекистонда энг кўп маош оладиган соҳа вакиллари маълум қилинди'ning rasmi

2022 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,72 млн сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 24,9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Унга кўра, тармоқлар бўйича энг юқори маошларни қуйидаги соҳа вакиллари олмоқда:

Дастурловчилар – 10,4 млн сўм.

Банк, молия ва суғурта соҳаларида фаолият олиб бораётганлар — 9,73 млн сўм.

Ахборот ва алоқа соҳасида ишлаётганлар –  6,97 млн сўм.

 Ташиш ва сақлаш соҳаси эгалари – 4,85 млн сўм.

Энг кам даромад соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (2,51 млн сўм) ва таълим (2,59 млн сўм) соҳаларида қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар