АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" 31 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра...

'"Ўзгидромет" 31 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра...'ning rasmi

Ўзгидрометнинг маълумотларига кўра, бугун кундуз куни республикада ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи яримда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар