Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.О. фуқаро А.нинг ишончига кириб, гўёки Америка Қўшма Штатлари элчихонасида ишловчи танишлари орқали 30 000 АҚШ доллари эвазига унга чет давлатга чиқиш ҳуқуқини берувчи “VISA” ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
31.10.2022 07:49
30 минг долларга АҚШ элчихонасидан Visa' олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди






