АсосийSport

"Бошқа клуб топиши керак, деб ўйлайман" Одил Аҳмедов Шомуродовга“Рома”дан кетишни тавсия қилди

'"Бошқа клуб топиши керак, деб ўйлайман" Одил Аҳмедов Шомуродовга“Рома”дан кетишни тавсия қилди'ning rasmi

Ўзбек футболининг охирги йиллардаги энг ёрқин юлдузларидан бири, “Пахтакор” тарбияланувчиси, икки карра Ўзбекистон чемпиони Одил Аҳмедов Элдор Шомуродовга“Рома”дан кетиш бўйича тавсия берди.

" Элдор билан алоқадаман. Ҳақиқатан, “Рома”даги ишлари юришмай қолди. Қишда бошқа клуб топиши керак, деб ўйлайман. Имкон қадар Европадан. Шомуродов у ерда ўзини ва даражасини кўрсата олди. Ўзига ажратилган дақиқаларда ҳам яхши ўйнади, гол урди. Лекин Россия премьер-лигасига қайтмаслиги керак", — дейди у.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин Ўзбекистон футбол ассоциациясида вице-президент бўлиб ишламоқда.

    Бошқа янгиликлар