Денис Италиядаги турнирда бош совринни қўлга киритди

СПОРТ 31.10.2022, 21:26
Денис Италиядаги турнирда бош совринни қўлга киритди

Италиянинг Болсано провинцияси Urtijëi шаҳарчасида ўтказилган теннис бўйича “Chellenjer” туркумига кирувчи турнир якунига етди.

Турнирнинг жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик Денис Истомин россиялик Евгений Карловский билан ҳамкорликда муваффақиятли иштирок этди.

Спортни ривожлантириш вазирлининг маълум қилишича, Истомин ва Карловский жуфтлиги 1 соату 11 дақиқа давом этган финал учрашувида испаниялик Серхио Мартос Горнес ҳамда италиялик Марко Бортолотти тандемини 6/3, 7/5 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Денис турнир бош совринини қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1