1

Қашқадарёда отасига боғча қуриш учун ажратилган ерни сотмоқчи бўлган фарзанд қўлга олинди

ЖИНОЯТ 01.11.2022, 13:45
Қашқадарёда отасига боғча қуриш учун ажратилган ерни сотмоқчи бўлган фарзанд қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Ушбу туман фуқароси С.О. “Сарой” МФЙ ҳудудидан замонавий мактабгача таълим муассасаси биноси қуриш учун отасига ажратилган 50 сотих ер майдонини фуқаро Э.га 220 млн сўмга сотишга келишиб, алдов йўли билан олдиндан 150 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1