2022 йил 31 октябрдан 4 ноябргача Тошкент шаҳрида Кореяда шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан берилган рўйхатга асосан махсус тест имтиҳонлари ўтказилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан имтиҳон қоидаларини бузиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро А.А. махсус воситани тестга олиб киришга уринганида агентлик ходимлари томонидан ушлаб қолинган.
Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилган.
Таъкидланишича, имтиҳон қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.






