Шовот туманидаги 1-сонли спорт мактабида талон-торожлик фош этилди

ЖИНОЯТ 01.11.2022, 17:19
Шовот туманидаги 1-сонли спорт мактабида талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, Шовот туманидаги 1-сонли спорт мактаби масъул шахслари 01.06.2019 йилдан 01.09.2022 йилга қадар мактабнинг спортчи-ўқувчилари юқори натижаларга эришганликлари юзасидан диплом ва баённомаларни расмийлаштириш орқали раҳбар, инструктор-методист, тренер-ўқитувчи жами 14 нафар ходимларга 361,9 млн сўм ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1