1

Андижонда “Bitmain” майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма фош этилди

ЖИНОЯТ 02.11.2022, 15:46
Андижонда “Bitmain” майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари ҳамда терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “I.P.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар МЧЖга қарашли “Қурама” МФЙ ҳудудида жойлашган чорва фермаси ва ишлаб чиқариш биносида қонунга зид равишда, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига 845 дона “Bitmain” майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 40,4 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1