"Tashkent Book Fest" III Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси очилди.



Бугун, 2 ноябрь Тошкент марказидаги муҳташам сарой — "Узэкспомарказ" павилъони ўзгача шукуҳга тўлди. Бетиним ёққан ёмғир қарамай марказга ташриф буюрувчилар қадами узилмади, зум ўтмай ҳудудни китоб мухлислари қамраб олди.



Ушбу халқаро китоб кўргазма-ярмарканинг асосий мақсади — ноширлик-матбаа соҳасида эришилган ютуқларни ҳалқаро даражада намойиш этиш, мамлакатда ноширлик ишини замонавий, янги босқичга олиб чиқиш, кўргазма-ярмарка доирасида тақдимотлар орқали ўзбек адабиётининг етук намуналарини хорижий тилларга ҳамда жаҳон адабиётининг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш борасида келишувларга эришишдан иборат.


Маълумот учун, халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Буюк Британия, Беларусь, Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия давлатларидан соҳа мутахассислари, шунингдек, 46 та хорижий нашриёт ва китоб савдо ташкилотининг 98 нафар вакили иштироки кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистондаги 30 та давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдо ташкилотлари китоб ярмаркалари билан иштирок этишади.

Ярмарка доирасида қатнашчи хориж давлатларнинг сўнгги йилларда нашр этилган энг сара китоблари, ноширлик соҳасидаги янги лойиҳалари тақдимотлари; ижодкорлар, муаллифлар, таржимонлар, ноширлар билан ижодий учрашувлар, шунингдек, хорижий соҳа мутахассисларининг инклюзив чиқишлари ўрин олган.

Буни қуйидагилардан ҳам англашингиз мумкин.



Шу билан бирга, нуфузли халқаро тадбирданашр этилаётган китобларнинг мазмун-мундарижасини бойитиш, матбаа сифатини яхшилаш юзасидан ноширлар, матбаачилар, муаллифлар, таниқли олимларнинг китобхонлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, тадбир 2022 йилнинг 2-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Дилбар Абдунабиева.






