Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини АҚШда ўтказади

СПОРТ 03.11.2022, 14:12
Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини АҚШда ўтказади

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида рингга чиқаётган Баҳодир Жалолов (11-0, 11 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 ноябр куни АҚШда ўтказади. Бу ҳақда Go Sport хабар бермоқда.

Калифорния штатининг Карсон шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Жалоловга Кёртис Ҳарпер рақиблик қилади. 188 см бўйга эга Кёртис Ҳарпер шу вақтга қадар проф боксда 22та жанг ўтказган бўлиб, 14 бор ғалаба қозонган (9 нокаут), 8 марта мағлубиятга (3 нокаут) учраган.

Мазкур бокс оқшомининг марказий жанги Режис Прогрейс ва Хосе Сепеда супер енгил (-63,5 кг) вазнининг WБC йўналиши бўйича жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиқади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1