Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳудудларда кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли 6-8 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг саккизта вилоятидаги тоғ ва тоғ олди ҳудудларда сел-сув тошқин хавфи эълон қилинган.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабог, Дехконобод, Чироқчи, китоб, Шаҳрисабз, Камаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарë вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарканд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Поярик, Жомбой, Иштихон туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлик, Паркент, Пискент, Ўртачирчик, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чорток, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва хонабод шаҳрида сел-сув тошкин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фукароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўриши сўралган.






