АсосийJamiyat

Ирригация бўлими мансабдор ходими 3,5 минг доллар пора билан ушланди (видео)

'Ирригация бўлими мансабдор ходими 3,5 минг доллар пора билан ушланди (видео)'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган тадбирда Иштихон тумани ирригация бўлимининг мансабдор ходими маҳаллий фермер хўжалик раҳбарига хўжаликнинг ўз ҳисобидан жорий этилган томчилатиб суғориш технологияси учун сарфланган маблағларнинг бир қисми давлат томонидан қопланишини маълум қилиб, унга 360 млн сўм миқдорида субсидия маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 3,5 минг доллар олган вақтида ушланди.

Бу ҳақда Darakchi.uz'га ДХХ ахборот хизмати маълумот тақдим этди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар