Россия банкининг музлатилган активларидан Украинани тиклаш учун фойдаланиш имконияти масаласи Европа Иттифоқида ўрганила бошланди. Бу жараён дастлабки босқичда, ҳуқуқшунослар ғояни амалга ошириш йўлларини ўрганмоқда.
Таъкидланишича, Европа Иттифоқи Россия Федерацияси Марказий банки активларидаги музлатилган миллиардлаб еврони Украинани қайта тиклашга ёрдам бериш учун ишлатиш имкониятини ўрганмоқда.
Россия активларидан бундай фойдаланиш ташаббуси АҚШдан чиққан.
Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Европа Иттифоқи мақсадини Россия активларини музлатиш эмас, балки мусодара қилиш деб атаган эди. Буни қонуний йўл билан амалга ошириш осон бўлмаслиги, шу боис режани амалга ошириш учун ҳуқуқий асос тайёрлаш зарурлигини таъкидлаган.
Блоомберг: Европа Иттифоқи Россия Марказий банки активларини Украинага ўтказиш ниятида






