АсосийJamiyat

Президент стандартлаштириш тўғрисида янги қонунни имзолади

'Президент стандартлаштириш тўғрисида янги қонунни имзолади'ning rasmi

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–800, 03.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирилиги хабар берди.

Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:

  • ️Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
  • ️Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
  • ️давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
  • ️стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.

 Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.

Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:

  • ️қисқа (1 йилгача);
  • ️ўрта (1 йилдан 5 йилгача);
  • ️узоқ (5 йилдан 10 йилгача).

 Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.

Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

  • миллий стандартлар;
  •  халқаро (минтақавий) стандартлар;
  • хорижий мамлакатларнинг стандартлари.

 

 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.

    Бошқа янгиликлар