АсосийJamiyat

​​Самарқанд халқаро аэропорти 4 кунга ёпилади. Сабаби...

'​​Самарқанд халқаро аэропорти 4 кунга ёпилади. Сабаби...'ning rasmi

“Uzbekiston Airways” АЖ Ахборот хизмати Самарқанд халқаро аэропортининг техник сабабларга кўра, жорий йилнинг 8 ноябрь соат 00:01дан 12 ноябрь соат 00:01гача ёпилишини маълум қилди. 

Шу сабабли “Uzbekiston Airways” АЖнинг режалаштирилган 

ҲЙ045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент,

ҲЙ9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд, 

ҲЙ639 Самарқанд – Санкт-Петербург, 

ҲЙ639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд, 

ҲЙ275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиқатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилишини маълум қилади. 

Шунингдек, 

ҲЙ049/050 Андижон – Самарқанд – Андижон, 

ҲЙ047/048 Самарқанд – Наманган – Самарқанд, 

ҲЙ072/071 Фарғона – Самарқанд – Фарғона авиақатновлари эса бекор қилинади.

Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.
 

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар