АсосийJamiyat

Ерда яна магнит бўрони юзага келади

'Ерда яна магнит бўрони юзага келади'ning rasmi

Мутахассислар яқин кунларда Ерда кучли магнит бўронлари кузатилишини башорат қилмоқда. Магнит бўрони айниқса, метеорологик сезувчан одамларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши муқаррар.

Бош оғриғи кучаяди, он бсимида «сакраш» бошланади, бош айланиши пайдо бўлади.

Кучли магнит бўрони 5 ноябрь, шанба куни кутилмоқда. Унинг кучи 5 балл бўлади. Кайфиятнинг кескин ўзгариши, қувватнинг пасайиши, тушкунлик кузатилиши мумкин.

«Атмосфера бузилиши» айниқса ҳомиладор аёллар, қариялар ва ёш болаларга салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, руҳий касалликлар билан оғриган — асаб тизимлари геофизик ҳодисаларга жуда сезгир бўлган одамларнинг аҳволи ёмонлашиши эҳтимоли юқори. Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, ҳатто мутлақо соғлом одамлар ҳам магнит бўронининг салбий таъсирини ҳис қилади.

«Магнит бўронлари юрак-қон томир тизими касалликлари — миокард инфаркти, инсульт, гипертония билан оғриган одамларга қаттиқ таъсир қилади. Қон босими кўтарилади, коронар қон айланиши ёмонлашади.

Бир кун аввал бўғимларда оғриқ, юрак безовталиги, бош оғриғи кузатилади, уйқу бузилади», — дейди мутахассис.

Шифокор тавсиялари

Шифокорлар магнит бўронлари пайтида айрим қоидаларга риоя қилишни маслаҳат беришмоқда:

Гипертоник беморлар кўпроқ сув ичиши ва туз истеъмолини камайтириши керак, чунки туз танадаги суюқликни ушлаб туради ва босимнинг ошишига олиб келади.

Шунингдек, магнит бўронлари пайтида тинчлантирувчи дамлама қабул қилиш, жисмоний фаолиятни чеклаш, етарлича ухлаш, тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланмаслик тавсия этилади.

Қоннинг ивиши ва тромбоцитлар фаолиятининг кучайиши қонни суюлтирадиган воситаларни қабул қилишни тақозо этади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Об-ҳаво шароитлари таъсирини минималлаштириш учун доимо саломатликни яхшилаш муҳимдир. Бунинг учун эса: «Нафақат дори-дармонлардан фойдаланинг, балки жисмоний тарбия билан шуғулланинг, иш ва дам олиш тартибини тўғри ташкил қилинг, мувозанатли овқатланинг», — дея хулоса қилди шифокор.

Астрономлар нима дейди?

Вақти-вақти билан Қуёшда ва юлдузнинг ички қисмида чақнашлар ва зарба тўлқинлари содир бўлади. Натижада, энергия зарралари турли йўналишларда «тарқалади», уларнинг бир қисми Ер магнитосферасига тушади. Зарба тўлқини магнитосфера билан тўқнашганда сайёра «қалқони» тебраниб, титрай бошлайди. Бундай тебранишлар магнит бўронлари деб аталади.

«Магнит бўронлари сайёравий хусусиятга эга бўлиб, Ер ва ерга яқин космик фазога глобал таъсир кўрсатади. Бўрон пайтида бутун ернинг магнит майдони «безовталанади». Бу бузилишлар турли ҳодисаларга олиб келади. Ер атмосферасининг барча қатламлари — ионосфера, плазмасфера, магнитосфера ўзгаришларга учрайди. Энергетик зарралар ва оқимлар пайдо бўлади», дейди мутахассис.

Ҳар қандай космик ҳодиса натижасида энергия тўлқинлари деб аталадиган тебранишлар пайдо бўлади. Ушбу тўлқинлар инсон организмига бевосита таъсир қилади.

«Магнит бўронлари содир бўлганда, Ер атмосфераси қизийди, ҳаво босими ўзгаради ва одамларда бош оғриғи, бўғимлар ва бошқа касалликлар зўраяди», дея қўшимча қилди эксперт.

Статистик маълумотларга кўра, инсульт, юрак хуружи ва гипертоник касалликларнинг 70 фоизи магнит бўронлари пайтида содир бўлади. Мутахассислар, юқоридаги баъзи қоидаларга риоя қилиш саломатлик ва ҳатто ҳаётни сақлаб қолишга ёрдам беради, деб умид қилади.

    Бошқа янгиликлар