Тошкент шаҳри ва вилоятида қарийб 3 килограмм опий ва гашиш гиёҳванд моддасини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1976 йил Бухоро вилоятида ва 1958 йил Жиззах вилоятида туғилган икки нафар фуқаро 874 грамм опийни 18 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.
Шунингдек, ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида 1956 йил Самарқанд вилоятида ва 1976 йил Сирдарё вилоятида туғилган икки нафар шахс Оҳангарон ва Яшнобод туманида қарийб 2 килограмм гашиш моддаси билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






