Эрон Россияга Украина можаросидан бир неча ой олдин дронлар берган. Бу ҳақда мамлакат ТИВ маълум қилди, дея ёзмоқда zamon.uz
“Эрон Россияга учувчисиз учоқлар етказиб берган, аммо унинг сони кўп эмас ва бу Украинадаги можародан бир неча ой аввал амалга оширилган”, – деган ташқи ишлар вазири Амир Абдулаҳиян.
Сўнгги вақтларда Москва Украинада Эрон дронларидан кенг фойдаланаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ўз навбатида РФ буни бир неча марта инкор қилди. Бунгача Эрон ТИВ ҳам ушбу хабарларни “фейк” деб атаганди. Ғарб таҳлилчилари рус армияси “Shahed 136” дронидан фойдаланаётганини, у “Герань-2” деб номланганини таъкидлаб келади.






