АсосийJamiyat

Тошкентдаги 11 та корхона фаолияти тўхтатилди. Бунга сабаб...

'Тошкентдаги 11 та корхона фаолияти тўхтатилди. Бунга сабаб...'ning rasmi

Ош тузини йодлаш талабларига риоя этмаган 11 та корхона фаолияти тўхтатилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

69 та текширишлар давомида лаборатория таҳлиллари учун олинган 178 та ош тузи намуналаридан 58 таси (32,5%) белгиланган меъёрларга жавоб бермаслиги аниқланиб, 74,8 тонна ош тузи қайта ишлашга қаратилди.

Аниқланган камчиликлар бўйича бўйича 56 нафар жавобгар масъулларга нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, ҳудудий судларга юборилди.

    Бошқа янгиликлар