АсосийDunyo

Қирғизистон айрим турдаги маҳсулотларни ЕОИИга аъзо бўлмаган давлатларга экспорт қилишга таъқиқ қўйди

'Қирғизистон айрим турдаги маҳсулотларни ЕОИИга аъзо бўлмаган давлатларга экспорт қилишга таъқиқ қўйди'ning rasmi

Қирғизистон ҳукумати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини мамлакатдан олиб чиқишга (экспорт қилишга) вақтинчалик тақиқ жорий қилди, деб хабар берган мамлакат Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

Қарор мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган. Вақтинчалик таъқиққа мувофиқ, айрим турдаги қишлоқ хўжалиги товарларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга олти ой муддатга амал қилади. 

Бундан ташқари, ҳукумат 2022 йил 1 ноябрдан 31 декабргача, шу жумладан, Қирғизистон ҳудудидан ташқарига Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларга буғдой унини экспорт қилишнинг миқдорий чегарасини 100 минг тонна қилиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Қайд этилишича, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб етти кун ўтгандан кейин кучга киради.

    Бошқа янгиликлар