Фарғона водий вилоятларида кечга томон, бошқа вилоятларда эса вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кутилмоқда.
Шимол ва тоғларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Республиканинг катта қисмида ёғинлар кучли бўлиши, баланд тоғларда кучли қор бўронлар кузатилиши мумкин.
Ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ хусусиятли экани инобатга олинса, уларда жадаллилик юқорилиги ҳисобига тоғ ва тоғ олди минтақаларида сел келиш хавфи сақланади.
Ҳаво ҳарорати кундуз куни кўп ҳудудларда +8 +13 даража оралиқда ўзгаради.
07.11.2022 03:47
Бугун республиканинг деярли барча ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади






