АсосийJamiyat

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мақсад ва вазифалари белгиланди

'Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мақсад ва вазифалари белгиланди'ning rasmi

Ҳукумат қарори (645-сон, 04.11.2022 й.) билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирилиги хабар берди.

Низомга кўра, Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан:

  •   оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш;  
  •  оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда кўмаклашиш;
  •  меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.

️ Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йуналишлардан бири ҳисобланади.

️ Маълумот учун: Президентнинг 2022 йил 1 мартдаги Фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган.

 

    Бошқа янгиликлар