Шу йил 7 ноябрдан академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг консультатив поликлиникасида хайрия тадбири бошланди.
12 ноябрга қадар давом этадиган ушбу акция давомида юртимиз ҳамда чет элда жигар трансплантацияси бажарилган беморлар, шу жумладан болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур маслаҳат ва текширувлар Хирургия маркази ҳамда Россиянинг академик В.И.Шумаков номидаги Миллий трансплантология ва сунъий органлар тиббий тадқиқот марказининг етакчи мутахассислари билан биргаликда амалга оширилади.
Маълум бўлишича, фуқаролар кун давомида соат 08:00 дан 17:00 гача бўладиган тиббий кўрикларга +998712304560 ва +998712304548 телефон рақамлари орқали навбатга ёзилишлари мумкин.
- Манзил: Тошкент. Кичик ҳалқа йўли, 10-уй.
- Мўлжал: Чилонзор метро бекати. Марказ консультатив поликлиникасининг 6 ва 16-кабинетлари.
- "Yandex" геолокацияси: 41.273246, 69.210407
Эслатиб ўтамиз, беморлардан мавжуд тиббий ҳужжатлари(касаллик тарихидан кўчирма, текширув натижалари, электрон воситалар, шу жумладан CД-дисклар)ни олиб келишлари сўралади.






