1

Яқин кунларда “YangiNafas”оммавий югуриш мусобақасига старт берилади

СПОРТ 07.11.2022, 23:01
Яқин кунларда “YangiNafas”оммавий югуриш мусобақасига старт берилади

7 ноябр куни Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилинган кун муносабати билан “YangiNafas” спорт оммавий югуриш мусобақасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.  

13 ноябрь куни юртимизнинг 15 та шаҳрида бир вақтда “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!”шиори остида “YangiNafas”оммавий югуриш мусобақасига старт берилади.  

Мазкур оммавий югуриш мусобақасида бутун республика бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Хусусан, Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасига Ўзбекистоннинг 85 та олий ўқув юртларидан деярли 27 мингта талаба иштирок этиши режалаштирилган.  

Спорт оммавий тадбирларига инклюзив қадриятларнинг жорий этилиши "Yangi Nafas" оммавий югуриш мусобақаларининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Адлия вазирлигининг кўмагида ҳар бир "Yangi Nafas" оммавий югуриш мусобақасига ногиронлиги бўлган югурувчилар жалб қилинади. Ташкилотчилар томонидан “Ғалабага ирода учун” махсус номинацияси таъсис этилди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган оммавий югуриш мусобақаси учта жойда ташкил этилиб, улар Янги Ўзбекистон” парки, “Ашхобод” парки ва “Ҳумо Арена” майдончалари ҳисобланади.

Ойбек Шукуров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1