АсосийSport

Дзюдо тарихида илк бор ўзбек қизи жаҳон рейтингида етакчига айланди

'Дзюдо тарихида илк бор ўзбек қизи жаҳон рейтингида етакчига айланди'ning rasmi

Боку «Катта Дубулға» турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. 

Аҳамиятлиси, мусобақадаги ғалабаси эвазига терма жамоамиз аъзоси Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифаси пешқадамига айланди.

Қайд этиш жоиз, шу пайтгача ҳеч бир дзюдочи қизимиз дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилмаган эди. Шу тариқа, жаҳон тасниф жадвалини бошқариб бораётган ҳамюртларимиз сони икки нафарга етди. Гарчи, Бокудаги мусобақани ўтказиб юборган бўлсада, Давлат Бобонов ҳам карвонбошилигини сақлаб қолди.

    Бошқа янгиликлар