Ўзбекистонлик 13 нафар боксчи Осиё чемпионати ярим финалига чиқди

СПОРТ 08.11.2022, 19:00
Ўзбекистонлик 13 нафар боксчи Осиё чемпионати ярим финалига чиқди

Аммандаги Осиё чемпионатида чорак финаллар якунланди.

Ярим финалга Ўзбекистон терма жамоасидан 13 нафар боксчи етиб келди. Терма жамоамиз 23 нафар боксчи билан мусобақага йўл олганди. Энг кўп иштирокчи - Қозоғистондан. Қўшниларимизнинг 21 нафар боксчиси медални нақд қилган. Улар мусобақага тўлиқ таркибда - 25 нафар боксчи билан боришганди. Ҳиндистон терма жамоаси эса 12 та ярим финалга эга.

Умумий ҳисобда: (25 та вазндан)

Қозоғистон - 21
Ўзбекистон - 13
Ҳиндистон - 12
Мўғулистон - 10
Япония, Иордания - 7
Жанубий Корея - 6
Таиланд - 5
Хитой Тайпейи, Қирғизистон - 4
Филиппин - 3
Эрон, Тожикистон, Вьетнам - 2
Покистон - 1

Эркаклар ўртасида (13 та вазнда) ҳам мос равишда энг кўп ярим финалчи Қозоғистондан - 12 та. Ўзбекистондан эса 10 нафар боксчи ярим финалга йўл олди. Ҳиндистон, Иордания ва Мўғулистон 5 тадан ярим финалчига эга.

Эркаклар:

Қозоғистон - 12
Ўзбекистон - 10
Ҳиндистон, Иордания, Мўғулистон - 5
Қирғизистон - 4
Эрон, Япония, Тожикистон, Таиланд - 2
Хитой Тайпейи, Покистон, Филиппин - 1


Аёллар (12 та вазнда) ўртасида ҳам Қозоғистон етакчи - ярим финалда 9 нафар иштирокчи. Ҳиндистонда 7 нафар, Жанубий Кореяда эса 6 та ярим финалчи бор. Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси финал йўлланмаси учун курашади. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақага 10 нафар боксчи билан йўл олганди.

Аёллар:

Қозоғистон - 9
Ҳиндистон - 7
Жанубий Корея - 6
Япония, Мўғалистон - 5
Хитой Тайпейи, Таиланд, Ўзбекистон - 3
Иордания, Филиппин, Вьетнам - 2.

Бугун мусобақада дам олиш куни. Ярим финал баҳсларига эртадан старт берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1