АсосийJamiyat

Чилонзорда тадбиркорнинг 35 000 долларини "ухлатган" фирибгар аниқланди

'Чилонзорда тадбиркорнинг 35 000 долларини "ухлатган" фирибгар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Ч. “F.B.” МЧЖ раҳбари А.К.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Дўмбиробод” МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли савдо комплекси олдида жойлашган умумий майдони 428,4 м2 бўлган автотураргоҳда ушбу МЧЖ томонидан замонавий кўринишдаги савдо шохобчаларини қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, алдов йўли билан тадбиркорнинг 35 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, А.Ч. ўз ихтиёри билан 35 000 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар бермоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар