Россияда бортида беш киши бўлган вертолёт ҳалокатга учради

ДУНЁ 09.11.2022, 11:37
Россияда бортида беш киши бўлган  вертолёт ҳалокатга учради

Россия Федерациясининг Костром вилоятида Ми-2 вертолёти ҳалокатга учраган, бортида беш киши бўлган, деб хабар бермоқда “Тренд” ТАСС агентлигига таяниб.

"Костром вилоятида, Сокеркино аэропортидан тахминан тўрт километр узоқликда Ми-2 вертолёти тез ёрдам парвозини амалга ошираётганда ҳалокатга учради. Бортда беш киши бўлган", — деди агентлик манбаси.

Шунингдек, қўшимча қилишича, ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши жароҳатланган. Манба кўра, вертолёт қўнаётганда ҳалокатга учраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+13.97° Хаво бироз булутли
Валюта курси
11295.23
USD 12.25
12423.62
EUR 144.35
161.33
RUB 0.41
1