1

Қозоғистон нефт бозорида Россияни четлаб ўтмоқчи. Токаев Каспий денгизи портлари орқали нефт ташишни кўпайтиришни буюрди

ДУНЁ 09.11.2022, 12:47
Қозоғистон нефт бозорида Россияни четлаб ўтмоқчи. Токаев Каспий денгизи портлари орқали нефт ташишни кўпайтиришни буюрди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Каспий денгизидаги Актау ва Курик портлари орқали нефт ташиш ҳажмини йилига 20 миллион тоннагача оширишга ва Россияни четлаб ўтиб савдо қилиш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда "Gorizont" телеграм канали “ТАСС”га таяниб хабар бермоқда.

“Ўтказувчанликни ошириш учун Актау ва Курик портларининг барча мавжуд қувватларини ишга туширишимиз керак”, — деди Токаев.

Президент жаҳон бозорларидаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда Транскаспий йўналишини янада ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этишига эътибор қаратди. Токаев Остона бу борада ҳамкор давлатлар билан келишувга эришганини таъкидлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1