АсосийJamiyat

Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг 60 фоизи — туркий давлат фуқаролари

'Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг 60 фоизи — туркий давлат фуқаролари'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Турий давлатлар ташкилоти саммити олди бир қанча тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 

Шулар қатори Туризм ва маданий мерос вазирининг маслаҳатчиси иштирокида ҳам брифинг ўтказилиб, баъзи рақамларга тўхталиб ўтилди, дея ёзмоқда Darakchi.uz' мухбири.

Жараёнда маълум қилинишича, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган умумий сайёҳларнинг 60 фоизи Туркия, Озорбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шундан, 30 фоизи Қозоғистондан ташриф буюрадиган туристлар ҳисобланади.

2018 йил давомида Туркиядан ташриф буюрганлар сайёҳлар сони 41 299 кишини ташкил қилган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсатгич 63 539 кишини ташкил этган. 2020 йилнинг якунига кўра, 20 958 Туркия фуқароси ташриф буюрган.  

"Шунингдек, 2022 йилнинг 9 ой давомида 56 792 туркиялик туристлар ташриф буюрди", — дейди Темур Мирзаев.

Қайд этилишича, Қирғизистондан 2017 йилда Қирғизистондан 366 минг киши келган бўлса, 2018 йилда бу рақам кескин ошди — 1 млн. 56 минг киши. 2019 йилда 1 млн. 454 минг киши, 2020 йилда 1 миллион 454 минг 907, 2021 йилда эса 652 166 нафар сайёҳ келган бўлса, 2022 йилнинг 9 ойида бу рақам 920 000 кишини ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар