Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли Азиза Собитова (исм фамилияси ўзгартирилган) Интернет тармоғидан фойдаланиши давомида Сурия давлатидаги халқаро террористик ташкилоти "жангари" ларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, А.Собитова ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, Интернет тармоғи орқали уларга «жангари»ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.
Ҳозирда А.Собитовага нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






