1

ЖЧ-2022 очилиш маросимида Шакира, Дуа Липа ва Блаcк Эед Пеас каби машҳурлар иштироки кутилмоқда

СПОРТ 11.11.2022, 12:01
ЖЧ-2022 очилиш маросимида Шакира, Дуа Липа ва Блаcк Эед Пеас каби машҳурлар иштироки кутилмоқда

20 ноябрь куни Қатарда старт оладиган жаҳон чемпионатининг очилиш маросими тафсилотлари маълум бўлди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".

Маълум қилинишича, шоуда Шакира, Дуа Липа ва Black Eyed Peas каби машҳур ижрочилар қатнашади.

Шунингдек, Қатарда Кореянинг машҳур БТС гуруҳи ва Ж Балвин ва нигериялик қўшиқчи Патрик Ннаемека Окори чиқиш қилади. Бундан ташқари, маросимда Канадада туғилган Болливуд юлдузи Нора Фатехи ҳам иштирок этиши хабар қилинган. У Жаҳон кубоги учун "Light the sky" клипида рол ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022даги илк ўйинни турнир мезбони – Қатар Эквадор термасига қарши ўтказади. Мусобақа турнирнинг очилиш маросими тугаши биланоқ бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1