1

⚡️Режеп Таййип Эрдўғон ва Гурбангули Бердимуҳамедов "Туркий дунёнинг олий ордени" билан мукофотланди

СИЁСАТ 11.11.2022, 12:17
⚡️Режеп Таййип Эрдўғон ва Гурбангули Бердимуҳамедов "Туркий дунёнинг олий ордени" билан мукофотланди

Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида юқори мартабали меҳмонларни тақдирлаш маросими ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири.

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдўғон ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни "Туркий дунёнинг олий ордени" билан мукофотлади.  

Қайд этилишича, ушбу мукофот 2019 йилдан бери саммит иштирокчиларига топшириб келинади. Бокуда ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга ушбу орденни топширган эди.  

2021 йилда эса Туркия президенти Озарбайжон етакчисини айни орден билан мукофотлаган.

Шунингдек, марҳум атоқли адиб Чингиз Айтматов Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Новоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Самарқанд саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистоннинг олий даражали “Имом Ал-Бухорий” ордени билан ҳам тақдирланган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1