1

Херсонга Украина қўшинлари кириб келди ва маъмурий биноларга давлат байроғи ўрнатилди (видео)

ДУНЁ 11.11.2022, 21:31
Теглар: Видео, Херсон
Херсонга Украина қўшинлари кириб келди ва маъмурий биноларга давлат байроғи ўрнатилди (видео)

Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари 11 ноябрь, жума куни Херсонга кириб келди. Маълумотни Хромадскега шаҳар аҳолиси, маҳаллий журналистлар ва Херсон вилояти ҳокимиятидаги манба тасдиқлади.  Бу ҳақда  Meduza хабар берди.

Аввалроқ Украина оммавий ахборот воситаларида Херсон аҳолиси Украина Қуролли кучларини шаҳар кўчаларида кутиб олаётган фото ва видеолар пайдо бўлган эди.

Бундан ташқари, интернетда Херсон вилояти маъмурияти биноси олдида Украина байроқларини кўтарган одамларнинг сурати пайдо бўлди.

Аввалига Украина расмийлари,  Украина армияси Украина Қуролли кучлари шаҳарга кирганини расмий равишда эълон қилмади. Аммо Украина расмийлари бунга “ишора”ларни қолдирди. Украина президенти офиси раҳбари Aндрей Ермак ўзининг телеграм-каналида “11/11/2022” шаклидаги қисқа пост жойлагани бир мисол.

Кейинроқ Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Херсонда эканлигини тасдиқлади ва ўз баёнотида россиялик ҳарбийларнинг чекиниш йўллари Украина томонидан назоратга олинганини маълум қилди.

11 ноябрь куни эрталаб Россия Мудофаа вазирлиги Херсондан чекиниш ҳақида хабар берди.

Херсонни тарк этиш тўғрисидаги қарорни 9 ноябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиянинг Украинага бостириб киришдаги қўмондони генерал Сергей Суровикиннинг ҳисоботидан сўнг эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Херсон Украинага очилган урушнинг бошидан бери рус армияси томонидан қўлга киритилган ягона минтақавий марказ эди ва у март ойининг бошидан буён (саккиз ойдан кўпроқ вақт давомида) Россия назоратида остида қолгaнди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1