АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ҳаво -9 даража совуқ бўлиши прогноз қилинди

'Ўзбекистонда ҳаво -9 даража совуқ бўлиши прогноз қилинди'ning rasmi

"Ўзгидромет" маркази Ўзбекистон ҳудудларида 14-17 ноябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Қорақалпоғистонда ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15-17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат, 14 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 9-14° илиқ, 15 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 16 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 17 ноябрда кечаси 0-5° совуқ, Устюртда 6-9° гача, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ 

Ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15-17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ноябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 14 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 9-14° илиқ, 15 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 16 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 17 ноябрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15-17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Навоий вилоятининг айрим жойрларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-15 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 9-14° илиқ, 16 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 17 ноябрда кечаси 0-5°илиқ баъзи жойларда 2°совуқ гача, кундузи 5-10° илиқ бўлади. бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди фақат Самарқанд вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 ва 17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 16 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан

7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Жиззах вилоятининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 9-14° илиқ, 15 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 9-14° илиқ, 16 ноябрда кечаси  ва кундузи 2-7° илиқ, 17 ноябрда кечаси 0-5° илиқ баъзи жойларда 2°совуқ гача, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди фақат Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 ва 17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 16 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 16 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 14-16 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 9-14° илиқ, 17 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 15-16 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 14-15 ноябрда 3°совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 16 ноябрда кечаси ва эрталаб 3°совуқ-2° илиқ, 17 ноябрда кечаси 0-5°совуқ кундузи 3°совуқ-2° илиқ бўлади.

Ушбу прогнозлар шарҳига кўра, 20-25 йил, баъзан 40 йилда бир кузатилувчи мазкур кенг масштабли паст босимли синоптик жараён Қозоғистон, Россия марказий ва ғарбий ҳамда Ўзбекистонда келаётган икки кунлик об-ҳавони белгилайди.  Марказида атмосфера босими 975 гПа гача пасаювчи шўнғувчи циклонида жойларда атмосфера босими кескин фарқланувчи ҳудудларни юзага келтиради. Атмосфера физикасида ушбу жараён давомли кучли градиэнт шамолларни келтириб чиқаради.  

Циклон рус ерлари ва Қозоғистондан кўп ёғинлар билан ўтади. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 25 м/сгача кучаяди. Циклоннинг марказига яқин четроқ ҳудудларида кучли ёғингарчилик кузатилади. Прогнозлар суткасига 30-50 мм гача ёғин бўлишини кўрсатмоқда.  

 

 

    Бошқа янгиликлар