Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан ўтган 10 ой вақт давомида 1 656 та ҳолатда 1 647,1 гектар ер майдони қонунбузар шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани ҳолатларини аниқлаган. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати "darakchi.uz"га хабар берди.
Жумладан:
▪️Чироқчи туманида 112 та ҳолатда 43,6 га
▪️Деҳқонобод туманида 84 та ҳолатда 7,1 га
▪️Ғузор туманида 110 та ҳолатда 9,1 га
▪️Касби туманида 122 та ҳолатда 118,9 га
▪️Китоб туманида 109 та ҳолатда 22,1га
▪️Косон туманида 141 та ҳолатда 169,8 га
▪️Миришкор туманида 75 та ҳолатда 34,2га
▪️Муборак туманида 81 ҳолатда 13,6 га
▪️Нишон туманида 125та ҳолатда 73,9 га
▪️Қамаши туманида 166 та ҳолатда 81,8 га
▪️Қарши шаҳрида 45 та ҳолатда 2,3 га
▪️Қарши туманида 165 та ҳолатда 23,4 га
▪️Шаҳрисабз шаҳрида 27 та ҳолатда 1,0 га
▪️Шаҳрисабз туманида 65 та ҳолатда 8,3 га
▪️Яккабоғ туманида 193 та ҳолатда 25,9га
▪️Кўкдала туманида 36 та ҳолатда 12,0 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани ҳолатлари аниқланган.
Ерларни ноқонуний эгаллаб олиш ma'muriy va jinoiy javobgarlikka сабаб бўлади. Ер инспекторлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ерларни ноқонуний эгаллашга оид 814 та ҳолат фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилган. Қашқадарё вилоятида ер назорати тадбирлари давом этмоқда.