АсосийDunyo

Зеленский G20 саммитида иштирок этишини тасдиқлади

'Зеленский G20 саммитида иштирок этишини тасдиқлади'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский G20 саммитида иштирок этиш ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. У ўзининг “мурожаати” тадбирда бўлишини айтди. Украина президентининг матбуот котиби Сергей Никифоров аввалроқ Зеленский онлайн форматда иштирок этишини айтган эди.

“Индонезияда G20 саммити бўлиб ўтади ва бизнинг позициямиз тақдим этилади. Ҳозир кўтарилаётган кўплаб саволларга жавоб берамиз. Бутун халқимиз, барча ҳамкорларимиз, бизни қўллаб-қувватлаётган ҳар бир киши эшитсин", - деди жаноб Зеленский мурожаатида.

G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади. Россия делегациясини ташқи ишлар вазири Сергей Лавров тақдим этади. Хабар қилинишича, президент Владимир Путиннинг онлайн форматдаги нутқи варианти кўриб чиқилган. Бироқ кейинроқ Кремл давлат раҳбари саммитда видеоалоқа орқали ҳам иштирок этмаслигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар