АсосийJamiyat

Ноқулай об-ҳаво туфайли Фарғонадаги қатор рейслар мажбурий кечиктирилди

'Ноқулай об-ҳаво туфайли Фарғонадаги қатор рейслар мажбурий кечиктирилди'ning rasmi

“Uzbekistan Airways” авиақатновлар кечиктирилгани тўғрисида расмий хабар эълон қилди. 

Унга кўра, бугун, 2022 йил 14 ноябр куни Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли режалаштирилган бир қатор рейслар мажбурий кечиктирилди. Жумладан:

HY081 Тошкент – Фарғона қатнови соат 06:55 ўрнига соат 09:44 да жўнаб кетди.

HY277 Фарғона – Истанбул ва HY278 Истанбул – Фарғона ҳамда HY082 Тошкент – Фарғона қатновлари ҳам кечикишини маълум қиламиз.

"Авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз", - дейилади “Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар