Афғонистоннинг Да Афгҳанистан Брешна Шеркат (ДАБС) электр компанияси Ўзбекистондан мамлакатга етказиб бериладиган электр занжири техник носозлик туфайли узилганини маълум қилди.
Бу ҳақда Ҳашт-э Субҳ Даилй xaбар берди.
“Брешна” компанияси маълумотига кўра, муаммо икки кун ичида ҳал қилиниши кутилмоқда. Ҳозирда Кобулнинг айрим вилоят ва туманларидаги аҳоли электрсиз яшамоқда.
“Электрга бўлган талабни камайтириш учун Туркманистон электр энергияси Кобулга етказиб берувчи электр занжирига уланади. Маҳаллий электр энергиясидан фойдаланиш эса давом этади”, — дейди “Брешна” матбуот котиби Камтуллоҳ Майванд.
Афғонистондаги 13 вилоят, жумладан, Кобулда электр энергияси Ўзбекистондан импорт қилиниши ҳисобига таъминланади. Қўшни республика электр энергиясини Эрон, Туркманистон ва Тожикистондан ҳам импорт қилади.
Август ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистоннинг 2021-йил учун етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд эмаслигини ээълон қилинганди. 2022 йилда ҳам тўловлар амалга оширилаётгани қўшимча қилинган эди.