Хитой раҳбари Си Цзиньпин душанба куни тушдан кейин Балига етиб келди.
Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, у ерда тез орада АҚШ президенти Жо Байден билан учрашади.
Хабарларга кўра, Хитой раҳбари 14-17 ноябрь кунлари Балида қолади.
АҚШ ва Хитой раҳбарларининг учрашуви Тошкент вақти билан 14:30 да бўлиб ўтади.
Оқ уй манбасига кўра, Байден ушбу учрашувда Хитой билан алоқаларини мустаҳкамлаш, икки давлат ўртасидаги рақобат низога айланиб кетмаслиги учун кафолатлар масаласини муҳокама қилмоқчи.






