1

Жами 9100 АҚШ долларини ноқонуний олди сотди қилганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 14.11.2022, 18:39
Жами 9100 АҚШ долларини ноқонуний олди сотди қилганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган савдо дўкони атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ш. фуқаро А.И.га жами 8 000 АҚШ долларини 90,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.Х. фуқаро И.К.га 3 100 АҚШ долларини 34,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1