Қўшма Штатлар Украинанинг иштирокисиз Россия Федерацияси билан музокаралар олиб бормайди. Zamon.uz'нинг маълум қилишича, бу ҳақда АҚШ президенти Жозеф Байден Балидаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Америка раҳбарига журналистлар, шунингдек, Қўшма Штатлар Украинанинг бутун ҳудудини озод қилиш учун қўллаб-қувватлашда давом этиши билан боғлиқ саволлар билан мурожаат қилишган.
“Бу Украина учун муҳим, аҳамиятли ғалаба. Мен украин халқи ва ҳарбийларининг жасорати, қатъияти ва қобилиятини олқишлашдан бошқа ҳеч нарса қила олмайман. Қўшма Штатлар Украина халқига ўз мудофааси учун имкониятлар яратишда давом этади. Ва биз ҳеч қандай музокараларда қатнашмоқчи эмасмиз. Бу украиналиклар қабул қилиши керак бўлган қарор”, - деган Байден.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари қиш ойларида жанг майдонида “бироз секинлашув” сезиларли бўлади, деган фикрни билдирган.






