АсосийJamiyat

Октябрь ойида Андижон вилоятида энг кўп эгизаклар туғилди, туғилиш энг юқори бўлган вилоят ҳам маълум қилинди

'Октябрь ойида Андижон вилоятида энг кўп эгизаклар туғилди, туғилиш энг юқори бўлган вилоят ҳам маълум қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида республикамизда 85 306 нафар чақалоқ туғилганлиги қайд этилган. Энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (10 272 нафар)да қайд этилган.

Энг кам туғилиш Сирдарё вилояти (1 990 нафар) да қайд этилган.

Октябрь ойида6  

Ўғил болалар сони – 44 243 нафар

Қиз болалар сони – 41 063 нафарни ташкил этди. 

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг  октябрь ойида республикамизда 1 942 нафар эгизак туғилиш ҳолати қайд этилган.  

 Октябрь ойида ҳудудлар бўйича туғилган эгизаклар сони:

-Андижон вилояти – 228 нафар  

-Самарқанд вилояти – 214 нафар  

-Фарғона вилояти – 210 нафар  

-Қашқадарё вилояти – 208 нафар  

-Наманган вилояти – 177 нафар  

-Сурхондарё вилояти – 165 нафар  

-Тошкент вилояти – 143 нафар  

-Бухоро вилояти – 122 нафар  

-Тошкент шаҳри – 110 нафар 

-Қорақалпоғистон Р. – 98 нафар  

-Хоразм вилояти – 87 нафар  

-Жиззах вилояти – 66 нафар  

-Навоий вилояти – 59 нафар  

-Сирдарё вилояти – 55 нафарни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Самарқандда тўрт эгизак чақалоқ дунёга келгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар