Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан Давлат дастурлари асосида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича бугунги кунга қадар 11 туманда мажлис ўтказилди.
Жўқорғи Кенгес Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур мажлисларни ўтказишдан мақсад, аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлаш, бу борада ўз вазифасига совуққонлик билан қарайдиган айрим раҳбарларнинг масъулиятини оширишдан иборат.
Ўтказилган мажлислар баённомалари асосида Давлат дастурлари доирасида белгиланган топшириқларни, ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларни бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйган, ўзига билдирилган ишончни оқлай олмагани учун 15 нафар мансабдор шахс Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Шу билан бирга, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилди.






