АсосийJamiyat

Бугун қор ёғиши мумкин

'Бугун қор ёғиши мумкин'ning rasmi

Ўзгидромет 16 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар