Ижтимоий тармоқларда Бухорода 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани юзасидан хабарлар тарқалди. Бу бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча 15 ноябрь куни соат 19:00 ларда Бухоро вилояти, Когон шаҳрида 3 та "Cобалт", "Киа-К5" ва "Нехиа-3" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Когон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






