АсосийDunyo

Полшага иккита ракета тушди

'Полшага иккита ракета тушди'ning rasmi

Украинага 15 ноябрь куни учирилган ракеталарнинг иккитаси Полша ҳудудига тушди. Бу ҳақда Polsat News xaбар берди.

Айрим манбаларга кўра, ракеталар Украина ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган. Снарядлар Пшеводов қишлоғидаги дон қуритадиган мосламанинг ичига тушган, ҳодисада икки киши ҳалок бўлди. Воқеа жойига полиция, прокуратура ва ҳарбийлар жалб қилинди.

Полша бош вазири Матеуш Мораветски шошилинч равишда Вазирлар Кенгашининг Миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитасини чақирди. Йиғилиш ўтказиш сабаблари эса ошкор этилмади. Полша ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётларини Томашув Лубелск аеродромидан ҳавога кўтарилди.

Пшеводов Украина билан чегарадан 8 километр узоқликда жойлашган. Полша НАТО аъзоси, бу ҳодиса мамлакатга ҳужум сифатида баҳоланадими ёки йўқми ҳали аниқ эмас. НАТО раҳбарияти Россия ва Украина ўртасидаги урушда ўз аскарларидан фойдаланмоқчи эмаслигини бир неча бор таъкидлаганди.

    Бошқа янгиликлар